Дибала қорбободан нимани сўраган бўларди?

"Ювентус" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала қорбободан нима сўраши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Истаклар рўйхати ҳар доим узун бўлади. Сўраладиган нарсалар кўп. Футбол доирасида мен "Ювентус"га Чемпионлар лигаси кубогини сўраган бўлардим.

Келгуси йил жаҳон чемпионати бўлади, Аргентина терма жамоаси билан унда ғалаба қозониш ажойиб бўларди. Сиз бепул орзу қилишингиз мумкин, агар қорбобо бизга бу совғаларни олиб келса, биз хурсанд бўламиз", - деди Дибала CalcioMercato нашрига.

2021/2022 йилги мавсумда Пауло Дибала "Ювентус" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушди. Аргентиналик футболчи ушбу баҳсларда 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!