Дибала "Рома"да қолмоқчи

"Рома" аъзоси Пауло Дибаланинг Римни тарк этиши борасида миш-мишлар тарқалганди. У фаолиятини Англияда давом эттириш эҳтимоли ҳам бор эди. 

Инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи "бўрилар" билан янги шартнома имзоламоқчи. Унинг клуби билан амалдаги битими 2025 йилгача тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Дибала ўтган ёзда "Рома"га эркин агент сифатида келиб қўшилган. У якунига етган мавсум жамоаси таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!