Дибала: Роналду билан муносабатларим борган сари яхшиланмоқда
Ads

Туриннинг"Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала португалиялик жамоадоши Криштиану Роналду билан муносабатлари қандайлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Роналду билан муносабатларим кундан-кунга яхшиланмоқда. Чунки биз бирга шуғулланамиз ва бирга ўйнаймиз. Биз биргаликда янада кўпроқ голлар уришни истаймиз. Мен жамоавий ўйин тарафдориман ва шу сабабли ҳам мен учун кимнинг гол уриши у қадар муҳим эмас, муҳими - бу “Ювентус”нинг ғалабаси”, - дейди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум 5та ўйинда иштирок этиб рақиблари дарвозасига бор йўғи 1та гол уришга эришди. Роналду ҳисобида эса 7та ўйиндан сўнг 3та гол ҳамда 2та голли узатма мавжуд.