Дибала Роналду ва Месси ҳақида қизиқ фикрларни билдирди

TIGGO 2 PRO

Аргентиналик футболчи Пауло Дибала Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Роналду билан бирга ҳаракат қилиш ажойиб эди. Унинг фидокорлигидан кўп нарса ўрганиш мумкин эди.

Криштианунинг ғалабага ва ривожланишга бўлган талабчанлиги "Ювентус"даги ҳаммани ҳайрон қолдирарди. Ҳозир унинг Саудия Арабистонидаги қойилмақом кўрсаткичларидан ажабланмаяпман, очиғи. 

Месси билан тўп тепиш эса менинг болаликдаги орзум эди. У биз каби йигитларга доим мотивация бўлиб келган. Леони майдонда бир жамоа либоси остида кўрганим менинг омадли футболчи эканимни англатади", - деди аргентиналик ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!