Дибала: "Шартномамда "Верона"га қарши ўйин "Рома"даги сўнггиси бўлиши ёзилган"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала клубдаги келажаги ҳақида баёнот берди.

"Менинг шартномамда Веронага қарши ўйин "Рома"даги сўнггиси бўлиши айтилган. Шартнома июнь ойида тугайди ва ҳеч ким мен билан шартномани узайтириш ҳақида гаплашмади", дея футболчининг сўзларини келтирди "Sky Sports" нашри.

32 ёшли аргентиналик футболчи 2022 йилдан бери "бўрилар" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг бозор қиймати беш миллион еврога баҳоланмоқда. Дибала бу мавсумда Италия А Сериясида 20 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган ва учта голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!