Дибала учун курашга
Ads

"Ливерпуль" клуби "Ювентус" форварди Пауло Дибала учун курашга қўшилди.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 25 ёшли аргентиналик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришади. АПЛ клуби бунинг учун туринликларга 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Таъкидлаш керакки Дибала учун "Ливерпул"дан ташқари шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 35та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.