Дибала ва Матич "Рома"да қайси рақамни танлади?
"Рома" мавсумлар оралиғида бир қатор йирик трансферларни амалга оширди. Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ва сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матич шулар жумласидандир.
Roma news нашри тарқатган хабарга қараганда, Дибала "Рома"да 10-рақамни олмайди. У 21-рақамда тўп суради. Матич эса ўзига 8-рақамни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Рома"нинг 10-рақами жамоанинг афсонавий футболчиси Франческо Тотти шарафига абадий берилмаслиги маълум қилинган. Бироқ Тотти агар Дибала "Рома"га ўтса, ўз рақамини беришга тайёрлигини ҳам айтган. 8-рақамда эса испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильяр ўйнайди.
Фикрлар