Дибала янги "Lamborghini" сотиб олди (видео)

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала янги “Lamborghini Aventador” автомашинасини сотиб олди.

“Aventador”ни бир кўришдаёқ ёқтириб қолганман. Мен ушбу машинани сотиб олишни бир неча йил давомида орзу қилиб келдим ва энди унинг эгаси бўлиш бахтига муяссар бўлдим”, - деди аргентиналик футболчи.

Автомобиль сариқ рангда. Ушбу модель 2017 йилда пайдо бўлган ва 4,5 дюймли ғилдираклар, 6,5 литрли 12 цилиндрли двигатель, етти босқичли узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 350 км. У атиги 2,9 сонияда 100 км тезликка чиқади.

27 ёшли Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!