Дибала
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала жамоадан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли аргентиналик футболчига "Интер", "Атлетико" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқишлар мавжуд.

“Мен аллақачон “Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи билан учрашдим. У ҳам жамоада қолмоқчилигимни билади. Бироқ, барчаси жамоага янги келадиган мураббийга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Мен эса Туринда қолишни хоҳлайман”, - дейди Дибала.

Маълумот учун, “Ювентус” Дибалани 2015 йил “Палермо”дан 32 млн евро эвазига сотиб олган эди.