Дибала "Ювентус"да сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг ўтган сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Унга кўра ўтган ой 3 та ўйинда 2 та голга ассистентлик қилган Пауло Дибала ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Маълумот учун, 25 ёшли аргентиналик футболи “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бироқ, жамоага Криштиану Роналдунинг келиши билан унинг ўйин амалиётига камайиб кетди.
Фикрлар