Дибалага АПЛнинг яна бир топ клуби қизиқиш билдирмоқда

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини АПЛ чемпионатида давом эттириши мумкин. "Calciomercato" нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчининг хизматларига "Ньюкасл" фаол қизиқиш билдирмоқда. 

Дибаланинг "Рома" билан шартномасида товон пули бор-йўғи 12 миллион еврони ташкил этади. Аввалроқ, Пауло жамоаси А Серияда кучли тўртликка кира олмаса, жамоани тарк этишга мажбур бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. "Ньюкасл"дан ташқари 29 ёшли ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқмода.

Дибала ушбу мавсумда Италия чемпионатида 11 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Аргентиналик футболчи ўтган ёзда “Ювентус”дан текинга римликлар га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!