Дибалага “Рома” бўйича маслаҳат
“Барселона” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Рома”га кўчиб ўтган аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалага мурожаат қилди.
Босниялик плеймейкер “Ювентус”да Дибала билан бирга ўйнаган.
- Зўр ўйинчи зўр клубни танлади. Биродарим, “Рома” сенга ёқиб қолади, - деди Миралем Пьянич.
“Рома” Пьяничга бегона эмас. Тажрибали плеймейкер 2011-2016 йиллар давомида Рим клуби шарафини ҳимоя қилган. “Ювентус” уни “Рома”дан 32 миллион еврога харид қилган.
Пьянич 2020 йили “Барселона” сафига қўшилган эди.
Фикрлар