Дибалани Мадридга олиб кетишмоқчи

Пауло Дибала ёзда "Ювентус"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганидан буён унинг харидорлари кўпаймоқда. 

TodoFichajes нашри хабарига кўра, 27 ёшли футболчи учун курашга "Атлетико Мадрид" ҳам қўшилди.

"Кекса синьора" раҳбарияти Дибаланинг трансферини 80 миллион еврога баҳоламоқда. "Матрасчилар" эса Альваро Мората учун "Ювентус" тўлаши керак бўлган 35 миллион евро ва яна қўшимчасига 40 миллион евроли таклиф ҳозирламоқда.

Аргентиналик футболчи учун "Атлетико"дан ташқари "Реал", ПСЖ ва "Тоттенхэм" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)