Дибаланинг агенти: У катта эҳтимол билан
Ads

"Ювентус" клуби форварди Пауло Дибаланинг агенти ва акаси ҳисобланган Густаво Дибала унинг жамоадан кетиш эҳтимолларини юқори баҳоламоқда.

“Катта эҳтимол билан у жамоани тарк этади. Ҳозирги вазият аксарият футболчиларни қаноатлантирмаяпти. Майдондан ташқарида Роналду билан ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо майдонда бор. У билан рақобатлашиб бўлмайди”, - дейди Дибаланинг агенти.

Маълумот учун, 25 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.