Дибаланинг "Ювентус"дан кетиши тобора ойдинлашмоқда

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Пауло Дибалани трансферга қўйишга тайёр. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора”дагилар 25 ёшли аргентиналик футболчини ортиқ жамоа учун муҳим футболчи деб ҳисоблашмаяпти. Қолаверса, бош мураббий Массимилиано Аллегрининг жамоада қолиш эҳтимоли юқорилигини инобатга олганда, Дибаланинг бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақиқатга жуда яқин.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 100 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!