Дидье Дешам Шевалье ва Камавинга нима учун ЖЧ-2026 таркибига киритилмаганини изоҳлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026 учун эълон қилинган таркибга ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье ва "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга нима учун киритилмагани ҳақида фикр билдирди.

Дешамнинг айтишича, Камавинга мавсумни қийин ўтказган ва жароҳатлар сабаб кам ўйнаган. Унинг ёши ҳам ҳали жуда ёш эканини таъкидлади.

"Мен қарор қабул қилишим керак, таркиб тузишим лозим. Лекин унинг ҳозир қанчалик хафа бўлганини тушунаман", — деди Дешам.

Мураббий учинчи дарвозабон масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Шевалье бир муддатдан бери жамоа билан бирга бўлган бўлса-да, сўнгги ойларда асосий таркибда ўйнамаган.

"У албатта ҳозир хафа. Риссер жуда яхши мавсум ўтказмоқда. У катта иштиёқ билан келаётган ёш футболчи ва бу жамоа учун муҳим", — деди Франция терма жамоаси бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!