Диего Форлан фаолиятини Норвегияда давом эттириши мумкин
Ads

Уругвайлик машхур ҳужумчи Диего Форлан футболчилик фаолиятини Норвегия чемпионатида давом эттириши мумкин.

NRK нашри тарқатган хабарларга кўра, 38 ёшли футболчининг хизматларига "Саннефьорд" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Форланнинг сўнгги жамоаси Хиндистоннинг “Мумбаи Сити” клуби бўлган эди.