Диего Годин кўзида ёш билан
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин мавсум якунлангаж жамоадан кетишини эълон қилди.

“Мен “Атлетико”дан кетаман. Бу менинг жамоадаги сўнгги кунларим. Барчадан миннатдорман. Бу менинг оилам эди.

Ўтган ёз “Атлетико”да қолишга қарор қилганман ва “Манчестер Юнайтед”га рад жавобини бергандим. Аммо энди олдинга қадам ташлаш вақти келди”, - дейди уругвайлик футболчи.

Маълумот учун, 33 ёшли Годин “Атлетико” шарафини 2010 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “матрасчилар” сафида 275та ўйинда иштирок этди ва 17та гол уришга эришди.