Диего Коста фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли испаниялик футболчига "Наполи" жиддий қизиқиб қолган. Неаполликлар уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне Костани жамоада олиб қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Диего Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида 27та ўйинда иштирок этди ва 7та гол уришга эришди.
Фикрлар