Диего Коста ҳам солиқлардан бўйин товлашда айбланмоқда

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста 1,1 миллион евро миқдорида солиқларни тўламаганликда айбланмоқда.

El Mundo нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи 2014 йилда Adidas компанияси билан имзолаган ҳамкорлик шартномасини ва ундан келадиган даромадни яширган.

Эслатиб ўтамиз, Коста Испания солиқ қўмитаси томонида айбланган биринчи футболчи эмас. Бунгача Роналду ва Месси ҳам бу борада айбланишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!