Диего Коста мавсумни АПЛ грандида давом эттириши мумкин

Испания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Коста "Арсенал"нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "канонирлар" раҳбарияти давралар оралиғида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича изланишлар олиб бормоқда ва бу борада уларнинг эътибори айнан 33 ёшли Костага тушган.

Лондонликлар "Атлетико Минейро" билан шартномасини бекор қилган ва айни дамда эркин агент бўлиб турган Диего билан алоқага чиқишган.

Коста масаласида "Арсенал"га Испаниянинг "Эльче" ва "Кадис" клублари рақобат кўрсатиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!