Диего Коста Хитойга кетиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Диего Коста ўзининг Хитой чемпионатига йўл олиши ҳақидаги миш-мишларга қуйидагича жавоб берди:

- Мен ўз келажагимни ўзим белгилайман. Бу эса мен Хитойга кетишни режалаштирмаётганимни англатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коста Хитойнинг “Тяньжинь Цюаньжянь” жамоасига ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.