Диего Коста яна АПЛга қайтиши мумкин
Яқинда “Атлетико”дан кетган ҳужумчи Диего Коста фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
TribalFootball тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли испаниялик футболчи "Вулверхэмптон" билан музокара олиб бормоқда. Аммо томонлар ҳозирча шартноманинг молиявий томонида муросага кела олмаяпти. Коста ҳафтасига 277 минг евро маош сўрамоқда, бироқ "Вулверхэмптон" бундай катта маош тўлай олмаслигини маълум қиляпти.
Айни дамда эркин агент ҳисобланган Диего Коста учун АПЛ бегона эмас. У бундан аввал, "Челси"да бир неча мавсум ҳаракат қилган.
Фикрлар