Диего Симеоне:

“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 12-тури доираси “Реал”га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бу жуда ажойиб ўйин бўлди. Босим, иштиёқ ва тезкорлик жиҳатидан дуранг натижа адолартли бўлди деб ҳисоблайман. Биз дунёнинг энг кучли жаоасига қарши майдонга тушдик. Улар эса тўпни жуда яхши ушлаб туришди. Биз Чемпионлар Лигасида у қадар муваффақиятли қатнашолмаслигимиз мумкин, аммо Испания чемпионатида яхши иштирок этамиз. Албатта, “Барселона” ғалаба қозонганидан кейин биз ҳам “Реал”дан устун келишимиз керак эди, – дейди мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида.