Диего Симеоне "Атлетико"нинг рекордчи мураббийига айланди
"Атлетико" Испания чемпионати 32-тури доирасида "Алавес"ни ўз уйида қабул қилиб, рақибни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа "Атлетико" устози Диего Симеоне мадридликлар клуби бошқарувидаги 195-ғалабани қўлга киритиб, "матрасчилар"нинг энг кўп ғалаба қозонган мураббийи унвонини қўлга киритди.
Бунгача ушбу рўйхатни машҳур испаниялик мураббий Луис Арагонес бошқариб келаётган эди. У 14 мавсум мобайнида (1974 йилдан 1980 йилгача, 1982 йилдан 1987 йилгача, 1991 йилдан 1993 йилгача ва 2001 йилдан 2003 йилгача) "Атлетико"ни 407 та учрашувда майдонга олиб тушиб, 194 маротаба ғалаба қозонган. Симеонега ушбу рекордни янгилаш учун 320 та ўйин етарли бўлди.
Фикрлар