Диего Симеоне “Локомотив”га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Хабарингиз бор бугун ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клуби УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Мадридда “Атлетико” меҳмони бўлади. Ушбу баҳс олдидан “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне рақиб жамоа ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Сёмин жуда яхши мураббий. Уни ҳурмат қиламан. Фақат ёшини инобатга олиб эмас, “Локомотив”нинг кўрсатаётган ўйинларига қараб. “Локо” жуда иродали жамоа, йигитлари юракдан ўйнайди. Бу жамоа ўз чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Бундан ташқари уларнинг “Ницца”га қарши кўрсатган ўйини тақсинга сазовор”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” – “Локомотив” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!