Диего Симеоне: Мен Гризманнинг кетиши мумкинлигини билардим
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне мавсум якунлангач жамоадан кетишини маълум қилган ҳужумчи Антуан Гризманн ҳақида гапириб ўтди.

“Атлетико” билан янги шартнома имзолаётганимда ҳаммаси шундай қолади деб ўйламаганман. Чунки, мен Хуанфран, Филипе Луис ва Диего Годинларнинг жамоадан кетишидан хабардор эдим. Шунингдек Гризманн, Люка Эрнандес ва Родриларнинг ҳам кетиш эҳтимоли борлигини билардим.

Шунга қарамай мен ушбу шартномани имзоладим, чунки “Атлетико” барчамиздан буюкроқ. Бу ердан Торрес, Форлан, Агуэро, Диего Коста, Гризманн кетди...Аммо, биз ҳамон курашишда давом этяпмиз”, - дейди аргентиналик мутахассис.