Диего Симеоне: Раҳбарият Облакни жамоада олиб қолишга ҳаракат қиляпти

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа раҳбарияти словениялик дарвозабон Ян Облак билан амалдаги шартномани узайтиришга уринаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Раҳбарият Янни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилаётганидан хабарим бор. Биз бу ҳафта у билан гаплашдик. Ян бизга керак эканлигини билади. У ҳозир жамоада асосий футболчи ва агар у жамоа ўсишида ёрдам беришда давом этса, келажакда ҳам шундай бўлиб қолади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)