Дилшод Нуралиев Хитойдаги турнирга 20 футболчини жалб қилди
Ads

 

Шу йилнинг 13–17 июль кунлари Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 асосий терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термасидан ташқари Хитой, Чехия ва Япония U-15 терма жамоалари қатнашади. Дилшод Нуралиев бўлажак турнирга 20 футболчини жалб қилди, дея маълум қилади ЎФФ матбуот хизмати. 

Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров (“Бунёдкор”), Шукрон Йўлдошев (“Пахтакор”);

Ҳимоячилар: Миразиз Садиов (“Пахтакор”), Сардор Абдурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Хуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Муҳаммадюсув Носиров (“Бунёдкор”), Дониёр Собиров (“Бунёдкор”), Жасур Абдулбеков (“Бунёдкор”), Шавкат Тоҳиров (БЎСМ);

Ярим ҳимоячилар: Мироншоҳ Сатторов (“Бунёдкор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Темур Мамасиддиқов (“Пахтакор”), Руслан Рўзиев (“Пахтакор”), Жасур Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Диёр Раҳимқулов (“Бунёдкор”), Абдурауф Бўриев (“Бунёдкор”), Мурод Хўжамбердиев (“Насаф”), Азамат Абдуҳалилов (“Янгиер”);

Ҳужумчилар: Игорь Чиркизов (“Пахтакор”), Бобур Собиров (“Локомотив”).

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.