Дилшод Раҳматов: Шундай жамоалар билан кўпроқ ўйнашимиз керак

  • 07 Oct 19:53
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Futsal
CHERY AUTO

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов "Ўзбекистон" ҳамда "Эрон" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди:

Tecno

"Рақибимиз таркибида бир қанча ўзгаришларни кўрдим. Уларнинг ўйинида ҳам биз каби ўзгаришлар бор. Ҳар икки жамоа ҳам пандемия туфайли юзага келган танаффус натижасида ўйин ўтказмади. Шунга қарамай, бугун яхши ўйин намойиш этдик. Фақатгина хатоларимиз учун гол қабул қилиб олдик.

Энди бош мураббийимиз ёрдамида ушбу камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Олдимизда Осиё чемпионати турибди. Барчага маълумки, Эрон нафақат Осиё, балки Жаҳон миқёсида энг кучли термалар қаторида туради. Шундай жамоалар билан кўпроқ ўйнаб, учлубимизни кучайтирамиз".

Comments

You must be logged in to commet!