Дилшод Рахматуллаев умумий гуруҳда машғулотларга киришди
Қаршининг "Насаф" жамоаси бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Йиғинда жамоанинг легионерлардан бошқа барча аъзолари иштирок этишмоқда. Якунига етган мавсум биринчи ярмида саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб узоқ муддат "аждарлар"га ёрдам бера олмаган ярим ҳимочи Дилшод Рахматуллаев ҳам бугун умумий гуруҳда машғулотларга киришди.
Саломатлигим билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлдим, ҳозирда жамоамга ёрдам беришга тўлиқ тайёрман. Айни пайтда мени ҳеч нарса безовта қилмаяпти.
-дейди футболчи сайтимиз мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, футболчи биринчи даврадан сўнг Германияда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.
Фикрлар