Дилявер Ваниев жамоасининг ғалабасидан кейин нималар деди?

“Машъал” клуби охирги турда “Металлург” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашув якунига етганидан кейин муборакликлар мураббийи Дилявер Ваниев ўз таассуротларини қуйидагича билдирди:

- Албатта, чемпионатни ғалаба билан якунлаш ёқимли туюлади. Бугун қийин рақибни мағлуб эта олдик. Бугунги учрашувга жанговор руҳда тайёрлангандик. Беллашув давомида имкониятларимиз бўлди. Пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Аммо бундай ҳолат футболда бўлиб туради.

Ўйлайманки, ўйинимиз мухлисларимизга ҳам ёқди. Чунки кўплаб имкониятларни яратдик. Ўз ўрнида мен ҳам футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқдим. Улар охиригача курашдилар. Биринчи навбатда ўйинчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Мавсум давомида турли қийинчиликларга учрадик. Режалар ўзгариб турди. Шунда ҳам футболчиларимиз матонат кўрсатиб, охиригача муносиб курашдилар, - дейди Ваниев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!