Дилявер Ваниев "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан кейин нима деди?
.”Машъал” – “Янгиер” (2:0) учрашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев Sports.uz учун ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйин бўйича бизнинг асосий мақсадимиз футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўриб олиш эди. Шунинг учун учрашувдаги натижа унчалик муҳим эмасди. Мақсадимизга эришдикми-йўқми, ҳарқалай маълум миқдорда ўйинни тартибга солдик. Биз яна ишлашда давом этамиз. Шуни айтишим керакки, бутун йиғин мобайнидаги ўйинларимиздаги натижага эътибор қаратмадик.
Легионерларга келсак, 20 дақиқада қандай қилиб уларни тўлиқ кўриш мумкин? Биттаси кеча келган. “Янгиер”га гол урди, баракалла. Яна кўриб чиқамиз, трансфер ойнаси ёпилишига оз қолди, - деди Ваниев.
Фикрлар