«Динамо» - «Нефтчи»: 58 йиллик рақибларнинг 48-тўқнашуви

Про лига 16-турининг марказий учрашуви Самарқандда «Динамо» ва «Нефтчи» ўртасида кечади. Суперлига аксарият учрашувлардан-да қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган ушбу баҳс жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги ўзаро 48-тўқнашувидир. Самарқанд ва Фарғона вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик олдидан мезбонлар матбуот хизмати ўйин превьюсини тайёрлади.

1-босқичда қандай натижа қайд этилган?

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви Фарғонада ўтган бўлиб, унда мезбонлар минимал ҳисобда (1:0) ғалаба қозонган. Мансур Саидовнинг узатмасидан кейин Жамшид Қобуловнинг ягона голи «Нефтчи»га ғалаба келтирган эди. 2-даврада ҳам Фарғона клуби Самарқанддан 0:1 ҳисобидаги кичик ғалаба билан қайтганди.

Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик кимда?

1960 йилда ташкил топган «Динамо» жамоаси ва 1962 йилда ташкил этилган «Нефтчи» жамоаси собиқ Иттифоқ чемпионатларидан ташқари Олий лига тарихида ҳам ўзаро 47 марта куч синашган.

Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 47 баҳснинг 32 тасида ғалаба қозонган. Аксарият ғалабалар “Нефтчи”нинг кўп йиллик устози Юрий Саркисян даврига тўғри келади. 12 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 87-40. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 99 очкони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 39 очкога эга бўлган.

Самарқандда ўтган сўнгги 8 учрашув:
25.09.2020 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1
08.11.2017 «Динамо» - «Нефтчи» 1:0
09.23.2015 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1
17.10.2014 «Динамо» - «Нефтчи» 0:0
08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:

“Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 10 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 13та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 9та ўйинда “Нефтчи” сафарда «Динамо» дарвозасига 3та гол урган.

Про лига. 16-тур.

10 ноябрь (сешанба)

«Динамо» - «Нефтчи»

Самарқанд, Динамо стадиони.

Чипта нархи: 10 минг сўм

Учрашув бошланиш вақти: 14:00

ТВ-трансляция: FutbolTV

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!