"Динамо" 3-бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Динамо" жамоаси бразилиялик Маркос Кайкни ПФЛ рўйхатидан ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. 

20 ёшли бразилиялик вингер куни кеча "Динамо" жамоасининг Тошкентда ўтказаётган йиғинига келиб қўшилди. Клуб ва Маркос Кайк ўртасида 2025 йилнинг якунига қадар белгиланган 1,5 йиллик шартнома имзоланган. Бразилиялик легионер "Динамо" сафига "Бетим" клубидан эркин агент сифатида қўшилди. У жорий мавсумнинг биринчи даврасини Бразилия "С" Сериясининг "Позу-Алегри" клубида ўтказиб, 3 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Шу тариқа, Ратиньо, Дуглас Майкондан кейин Маркос Кайк жамоамиздаги 3-бразилиялик легионерга айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
07/08/2024 16:27
Шу икки еки учинчи урин учун кураш борар эканда омад ДИНАМО
Elyor Baratov
07/08/2024 16:23
Bechora nonga ham toʻymaganga oʻxshaydiku!
Saviyasiz brazilislar !