«Динамо» Акмал Холмуродов ва яна икки футболчи билан шартнома имзолади
Ads

18 июнь кунидан Ўзбекистон чемпионатида футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилганидан кейин бир қатор жамоалар сингари “Динамо” ҳам ўз таркибини кучайтиришни режа қилган.

Шу мақсадда, таркибга бир қатор футболчилар таклиф этилиши кўзланган. Жумладан, «Сўғдиёна» жамоаси сардори Акмал Холмуродов Жиззах клуби сафини тарк этгач, «Динамо» сафига қўшилди. 29 ёшли ҳимоячи бугун Самарқанд клуби билан 2019 йил якунигача – 1,5 йиллик шартнома имзолади. Маълумот учун, Акмал Холмуродов уч мавсум - 2013-2015 йиллар давомида “Динамо” сафида тўп тепганди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, “Динамо” “Бунёдкор” клубидан 1999 йилда туғилган икки футболчи Суҳроб Иззатов ва Аббос Жумақуловни ижара асосида таклиф этди. Қайд этиш жоиз, Про-лига баҳсларида майдонда 1999-2000 йилларда тўп тепган икки нафар футболчи тўп тепиши мажбурий.

Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” давралар оралиғида ҳам селекция ишларини давом эттиради.