"Динамо" "Бунёдкор" ёшлари дарвозасига 10 та тўп киритди, ёш ҳужумчи Саитмуродов 6 та гол урди!
«Динамо» жамоаси Қирғизистондаги йиғин доирасидаги дастлабки назорат баҳсини ўтказди. Унда самарқандликлар "Бунёдкор" ёшлар жамоасига (U-18) қарши майдонга тушди. Учрашувда Вадим Абрамов легионерлар ва тажрибали ўйинчиларни эмас, асосан ёш таркибни синовдан ўтказди.
Ўйинда "арслонлар" ёш "қалдирғочлар"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди – 10:1. Шу куни самарқандлик ёш ҳужумчи Элнур Саитмуродов 6 та голга муаллифлик қилган бўлса, Валерий Акопов, Жавлон Маликов ҳамда кўрикда бўлган Абубакир Мўйдинов ва Владимир Козак ҳисобига гол ёзиб қўйди.
"Динамо" жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари ҳам бугун ўйин ўтказади. Унда Қирғиз Республикаси чемпионати вакили "ОшМУ-Алдиер" рақиблик қилади.
Фикрлар