"Динамо" "Бунёдкор"ни фақат бир марта ютган холос. Рақиб чиндан ҳам мураккабми?

  • 31 март, 2022, 08:33
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 4-турининг эътиборли учрашувларидан бири Тошкентда «Бунёдкор» ҳамда «Динамо» ўртасида бўлиб ўтади.

Ўзаро ўйинлар: 23-тўқнашув

Олий лига тарихида «Бунёдкор» ва «Динамо» клублари ўзаро бугунгача 22 марта тўқнаш келишган. Бугунги Тошкентдаги ўйин 23-тўқнашув сифатида тарихда қолади. Ўзаро учрашувлар статистикаси «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. «Бунёдкор» 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Динамо» ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган – 2014 йилда Тошкентда Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада киритган голи эвазига. Кўрамиз, «Динамо» 8 йил аввалги натижани бу сафар такрорлай олармикан...

Тўплар нисбатида ҳам устунлик «Бунёдкор» томонида - 44:12. Ўзаро ўйинларда «Динамо» 6, «Бунёдкор» эса 57 очкони қўлга киритган.

«Бунёдкор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. «Динамо»нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Тошкент бўлиб ўтган ўзаро сўнгги 7 учрашув:

27/09/19. Бунёдкор – Динамо – 4:2

20/04/17. Бунёдкор – Динамо – 1:1

20/04/17. Бунёдкор – Динамо – 1:1

23/05/15. Бунёдкор – Динамо – 1:0

23/08/14. Бунёдкор – Динамо – 0:1

05/10/13. Бунёдкор – Динамо – 4:1

03/09/12. Бунёдкор – Динамо – 2:1

Эски танишлар...

Бугунги кунда «Бунёдкор»да тўп сураётган Дилшод Жўраев ва Суҳроб Султонов 2011 ва 2012 йилда «Динамо» сафида Олий лигада дебют қилган бўлишса, Суҳроб Иззатов 2018 йилда «Динамо» сафида про лигада дебютини ўтказган. «Динамо» таркибидан эса Евгений Чумак 2019 йилги мавсумда «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!