"Динамо" "Бунёдкор"ни ютди ва бразилиялик Майкон самарқандликлар сафида кўриниш берди

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида «Динамо» Тошкентда «Бунёдкор»га қарши майдонга тушди.

Самарқандликлар сафида бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Майкон кўрикда иштирок этди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Кожо Жоэл пеналтидан гол ура олмаган бўлса, 34-дақиқада Иминов кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийлар таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урган бўлса-да, "Динамо" учрашувда ғалабага эришди. 

«Динамо» 27 июл кунидан Самарқандда 3 август кунги «Навбаҳор»га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттиради.

Ўртоқлик ўйини. 25 июл. Тошкент
«Бунёдкор» - «Динамо» - 0:1
Бош ҳакам:
Раҳим Каримов
Гол: Ҳумоюнмирзо Иминов, 34.
«Динамо»:Ягудин, Ўрозов, Мийич, Турсунов, Нарҳ, Дуглас, Ратиньо, Муйдинов, Иминов, Ҳожимирзаев, Кожо
Захирадан майдонга тушганлар: Раҳматов, Қодиров, Абдуллаев, Мустафоев, Шоаҳмедов, Темиров, Халилов, Раҳматуллаев.
Четлатишлар: Ратиньо, 45 - Темурхўжа Абдухолиқов, 45

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!