"Динамо" Драмане Салоуни ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

"Динамо" навбатдаги трансферни эълон қилди. Драмане Салоу "Динамо" самарқандликлар аъзосига айланди!

Tecno

"Динамо" ПФК 2026 йилги мавсум олдидан селекция ишларини давом эттириб, навбатдаги янги ўйинчи билан келишувга эришганини маълум қилади.

Жамоамиз мураббийлар штаби таянч яримҳимоя чизиғи учун бир қатор янги ўйинчилар номзодини кўриб чиққач, «Динамо» ПФК Буркина-Фасо миллий жамоасига номзод Драмане Салоу билан шартнома имзолади. 

27 ёшли яримҳимоячи Буркина-Фасо миллий жамоаси сафида 8 ўйинда майдонга тушган. Хусусан, 2025 йилда ЖЧ-2026 Африка қитъаси саралаш босқичи доирасидаги 2та ўйинга чақирилган. Драманенинг сўнгги жамоаси «Хапоэл Ҳайфа» бўлиб, у Исроил клубида бир йилда 33 ўйинда майдонга тушган. «Динамо»га эркин агент сифатида қўшилган Салоу 2023/24 йилги мавсумда Арманистоннинг «Урарту» клубида ҳам муносиб фаолият кўрсатиб, чемпионат, кубок ва Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичида жами 42 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Драмане Салоу «Динамо» сафидаги ўйинлари орқали жамоамиз билан янги тарих ярата олишига ишонамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!