"Динамо" етакчиларнинг қайтиши ҳисобига яна кучаймоқда

Олдин хабар берганимиздек, «Динамо» жамоаси 10 июнь кунидан Самарқандда машғулотларни бошлайди.

Март ойида мавсум бошланиши олдидан жароҳат олиб, сафдан чиққан бир қатор футболчилар пандемия сабабли юзага келган катта танаффус даврида жароҳатдан тикланиб, якка тартибда машғулотларни бошлаганди.

Жумладан, «Динамо» жамоасининг етакчилари – ярим ҳимоячилар Шоҳрух Абдураҳмонов, Дамир Темиров ҳамда ҳужумчи Амиржон Сафаров 10 июндан бошланадиган машғулотларда иштирок этади, бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Табиийки, ушбу етакчиларнинг сафга қайтиши “Динамо” таркибини кучайтирмасдан қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» про-лига 1-тури доирасида 3 июль куни Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади. 23-28 июнь кунлари эса Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичи доирасида ўйин ўтказади. Ҳозирча клубда бош мураббий масаласи очиқ турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!