"Динамо" жамоаси яна бир трансферни эълон қилди. Футболчи "Нефтчи"нинг Суперлигага чиқишига ҳисса қўшган (Фото)

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, Сайдулло Раҳматов «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 29 ёшли ҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2022-01-19_09-51-40

Сайдулло Раҳматов 2021 йилги мавсумда «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилиб, фарғоналиклар сафида Суперлигага йўлланма олганди. Чап қанот ҳимоячиси фаолияти давомида «Нефтчи» (2014 ва 2021), «Сўғдиёна» (2015), «Насаф» (2016-2018), АГМК (2019-2020) клублари шарафини ҳимоя қилган.

29 ёшли ҳимоячи Про лига-2021 мавсумида «Нефтчи» сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!