"Динамо" легионерининг голи Қирғизистонга ғалаба келтирди

«Динамо» ҳужумчиси Кожо Жоэл Қирғизистон миллий жамоаси сафида "Осиё Кубоги-2023" баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Турнирга тайёргарлик доирасида Қирғизистон бугун Вьетнамга қарши майдонга тушди. Дохада ўтган баҳснинг 31-дақиқасида Кожо Жоэл голи билан ҳисобни очди. Шу куни қўшниларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Назорат ўйини. 9 январь
Қирғизистон – Вьетнам – 2:1
Голлар: Кожо Жоэл 31, Айзар Акматов 75 – 63.

"Динамо" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!