"Динамо" "Локомотив" ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди

"Динамо" жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида дастлабки назорат баҳсида майдонга тушди.

Учрашувда Вадим Абрамов бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказиб, аралаш таркибни майдонга туширди. Унда самарқандликлар "Локомотив" ёшлар жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:0. Ўйинда Элнур Саитмуратов дублга эришган бўлса, Иминов ва Маликов ҳам гол муаллифига айланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!