"Динамо" мураббийи "Нефтчи"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Нефтчи" беллашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Предраг Роган матбуот анжуманида иштирок этди:
"Бугун бизга ақл билан ўйнаш, тўғри позиция танлаш, масъулиятни ҳис қилиш, тўп билан ва тўпсиз ҳаракат қилиш каби бир неча жиҳатлар етишмади. Ўз устимизда жуда кўп ишлашимиз лозим.
Илк сонияларда ўтказиб юборилган гол табиийки, режаларимизга таъсир кўрсатди. Жамоамиз ҳали ёш. Таркибимизда ўсмир йигитлар етарлича. Шогирдларимнинг психологик ҳолати билан ишлашим керак.
Сиз ҳозир олдин бошқа бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилган 11 футболчини бир клубда кўрмоқдасиз. Шу боис, ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп. Шундагина ўзимиз истаган ўйинни кўрсата оламиз. Сўзим сўнгида мухлислардан узр сўрамоқчиман".
Фикрлар