"Динамо" назорат учрашувида мағлубиятга учради

Икки кун аввал “Қизилқум” жамоаси билан 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этган “Динамо” жамоаси бугун “Қўқон-1912” клубига қарши назорат баҳси ўтказди.

Ушбу баҳсда “Динамо” мураббийлар штаби асосан янги кўрикдаги футболчилар ва аралаш таркибни синовдан ўтказди. Рақиблар “Қўқон-1912” жамоаси эса асосий таркибни майдонга туширди. Назорат баҳсида тажриба ўз сўзини айтди ва қўқонликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!