"Динамо" назорат учрашувида ОКМКга қарши майдонга тушди

Суперлигада юзага келган икки ҳафталик танаффусда Тошкент вилоятида йиғин ўтказган "Динамо" жамоаси йиғин якунида Олмалиқда ОКМКга қарши иккита назорат баҳсида майдонга тушди.

Дастлаб асосий таркиблар ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ҳисоб мезбонлар аъзоси Хуршид Ғиёсов томонидан очилган бўлса, 1-бўлимнинг ўзида Маркос Кайк голи билан ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим якунида Санжар Шоаҳмедовнинг голи "Динамо"га назорат баҳсида ғалаба келтирди – 1:2.

Иккинчи ўйинда эса мураббийлар асосан ёш ўйинчилардан иборат таркибни синовдан ўтказишди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Ушбу баҳсдан кейин "Динамо" Самарқандга қайтди. "Динамо" 11 сентябрдан ўз қароргоҳида машғулотларни бошлайди.

Назорат ўйини. 9 сентябрь
ОКМК – «Динамо» - 1:2
Голлар: Хуршид Ғиёсов 10 – Маркос Кайк 17, Санжар Шоаҳмедов 68.
ОКМК: Ж.Илёсов, Д.Аҳмадалиев, С.Раҳмонов, А.Ўлмасалиев, Ш.Гадоев, О.Рустамов, М.Қосимов, А.Сентоку, Р.Санчес, К.Датци, Х.Ғиёсов
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Салим Мустафоев, Душан Мийич, Жаҳонгир Ўрозов, Улуғбек Абдуллаев, Францис Нарх, Ратиньо, Майкон Дуглас, Санжар Шоаҳмедов, Маркос Кайк, Анваржон Ҳожимирзаев.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!