"Динамо" ОКМК билан муроса кўчасини танлади

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентдаги навбатдаги назорат ўйинида ОКМК клубига қарши майдонга тушди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

«Олимпия» стадионидаги майдонда бўлиб ўтган баҳсда бош мураббийлар – Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов асосий таркибдан ташқари, бир қатор ёш ўйинчиларни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Анваржон Ҳожимирзаев томонидан киритилган гол билан «динамочилар» ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийлар бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, кўрикдаги ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Олмалиқликлар Азиз Холмуродовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди – 1:1. Якунда баҳс дуранг натижа билан тугади.

Шу тариқа, «Динамо»нинг Тошкентдаги дастлабки йиғини якунига етди. Жамоамиз 16 январдан БААда йиғин бошлайди.

Назорат ўйини. 14 январ. Тошкент
ОКМК – «Динамо» - 1:1
Голлар: Азиз Холмуродов 50 – Анваржон Ҳожимирзаев, 42.
«Динамо»: Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Салим Мустафоев, Гиорги Бабалиев, Расул Йўлдошев, Драмане Салоу, Фирдавс Абдураҳмонов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Улуғбек Абдуллаев, Беҳрузбек Облоқулов, Хислат Халилов, Абдулаҳад Ҳошимов, Улуғбек Ҳошимов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!