"Динамо" ўртоқлик ўйинида ютди. Бразилиялик легионерга жавоб берилди, африкалик эса ҳамон кўрикда
«Динамо» жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғизистонда ўтказаётган йиғинда иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Иссиқкўлдаги навбатдаги баҳсда ҳам Вадим Абрамов шогирдлари Қирғизистон чемпионати вакили «ОшМУ Алдиер» жамоасига қарши саф тортди. Ўйинда Кожо Жоэл томонидан киритилган ягона гол «Динамо»га ғалаба келтирди.
«Динамо»да кўрикда бўлган бразилиялик вингер Лукас Да Силвага жавоб берилди. Африкалик ҳимоячи Исмоил Саного эса мураббийлар кўригида иштирок этмоқда.
«Динамо»нинг қўшни мамлакатдаги йиғини 22 июлгача давом этади.
Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.
19 июл (жума)
«ОшМУ Алдиер» (Қирғизистон) – «Динамо» - 0:1
Гол: Кожо Жоэл, 44.
«Динамо»: Р.Ягудин (Ф.Раҳматов), Д.Мийич, С.Мустафоев, Исмоил Саного (Муҳаммадали Турсунов), У.Абдуллаев (Шерзод Қодиров), Ф.Нарх (В.Оқбўтаев), А.Муйдинов (Х.Халилов), Ҳ.Иминов, С.Шоаҳмедов (Д.Темиров), А.Ҳожимирзаев (К.Шарофутдинов), К.Жоэл.
Фикрлар