"Динамо" ўз уйида "Ғиждувон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритиб, Суперлига йўлланамасини қўлга киритди
Про лига 21-туридан ўрин олган "Динамо" - "Ғиждувон" баҳси якунланди. Учрашув самарқандликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Дилшод Раҳматуллаев, 39 дақиқада ҳисобни очган бўлса, асосий вақтнинг сўнгида Ҳазратжон Турсунқулов орадаги фарқни иккитага оширди. Қўшиб берилган дақиқаларда Дилшод Раҳматуллаев дублни расмийлаштирди. Бу ҳаммаси эмас эди. Деррик Эдия Менса 90+5 дақиқада ҳисобни 4:0га келтириб қўйди.
Шу тариқа, Абрамов шогирдлари кейинги мавсум Суперлигада ўйнайдиган бўлди.
Фикрлар